Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик болалар Туркманистоннинг Каспий денгизи соҳилларида ҳордиқ чиқармоқда
16.05.2017 11:49,  
7

100 нафарга яқин ўзбекистонлик болалар гуруҳи Туркманистоннинг «Аваза» Миллий туристик зонасига етиб борди. Бу ҳақда Туркманистон Давлат ахборот агентлиги (TDH) хабар қилди.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таклифи билан қўшни мамлакатга борди. Бу ҳақда май ойи бошида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатда сўз борган эди.

TDH хабарига кўра, ўша вақтда туркман раҳбари Каспийнинг Туркманистон ҳудудидаги экологик тоза соҳилида бунёд этилган болалар соғломлаштириш марказлари, коттеж мажмуалари ва серҳашам меҳмонхоналар ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларининг дам олишлари учун қабул қилишга тайёр эканини маълум қилган эди.

Бухоро, Навоий, Хоразм ва Қорақалпоғистон болалари «Даянч» болалар соғломлаштириш марказига жойлаштирилди. Ҳордиқ давомида Аваза меҳмонлари учун курорт бўйлаб экскурсия, маданий ва спорт тадбирлари, енгил атлетика ва сузиш бўйича мусобақалар, танловлар, викториналар адабий кеча ва саёҳатлар ташкил этилади.

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Авазда 25 майга қадар бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан