Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент Чимкент билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
16.05.2017 12:02,  
4

12−13 май кунлари Чимкент шаҳрида (Жанубий-Қозоғистон вилояти) Тошкент ишлаб чиқарувчиларининг биринчи кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар қилди пойтахт ҳокимияти ахборот хизмати.

Кўргазмада Тошкент шаҳридаги 150 дан зиёд корхоналар иштирок этиб, 1000 зиёд турдаги электротехника, металлургия ва кимё, енгил саноат ва озиқ-овқат, мебель ва қурилиш саноати, халқ истеъмол моллари маҳсулотлари намойиш этилди.

Шунингдек кўргазма ишида Жанубий-Қозоғистон вилоятининг 5000 нафардан зиёд тадбиркорлари қатнашди. 18 млн.доллардан зиёд экспорт контрактлари ва шартномалари ҳамда келишув баённомалари имзоланди.

Ташриф жараёнида Чимкент ва Тошкент шаҳарлари ҳокимлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ҳужжат Жанубий-Қозоғистон вилояти билан Тошкент шаҳри ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни кучайтиришга қаратилган.

Маданий дастур доирасида ўзбек санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди ҳамда Тошкент шаҳри ошпазлари ўзбек миллий таомлари фестивалини уюштириб, чимкентликлар меҳмон қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳудди шундай кўргазмаларни Қозоғистоннинг Олмата, Қирғизистоннинг Ўш ва Туркманистоннинг Ашхобод шаҳарларида ҳам ўтказилиши режалаштирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан