Хакерлар Walt Disney филмини ўғирлаб, биткоин талаб қилмоқда

16.05.2017 | Жаҳон | 2363

Hollywood Reporter нашри хабар беришига кўра, номаълум хакерлар гуруҳи Walt Disney компаниясининг яқинда экранларга  чиқиши керак бўлган фильмини ўғирлаб, уни интернетда бепул тарқатиш билан пўписа қилишмоқда.

Walt Disney президенти Роберт Айгер айтишига қараганда, хакерлар компаниядан товон пули сифатида кўп миқдорда биткоин сўрамоқда. Аксинча, улар янги фильмнинг аввал 5 минутлик, кейин 20 минутлик бўлакларини бирма-бир инетернетга чиқариш билан пўписа қилишмоқда.

Гап айнан қандай фильм ҳақида бораётгани номаълум, лекин компания товон пули тўлашдан воз кечиб, ушбу иш юзасидан федерал терговчиларни жалб қилган.

Маълумот учун, Биткоин — валютанинг янгича кўриниши бўлиб, ҳеч бир мамлакат, шахс ёки тузилма уни назорат қилмайди. Биткоин фақат интернетда мавжуд бўлиб, унинг эгаси ҳақидаги маълумотни ҳеч ким билмайди.