Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда кетма-кет юз берган зилзилалардан сўнг ваҳимали шов-шувлар тарқалди
16.05.2017 12:24,  
14

Кейинги уч-тўрт кун ичида мамлакатимизда кетма-кет бир неча маротаба кучсиз зилзила содир бўлгани сезилди. Бу одамларда ваҳима уйғотди. Айниқса, ижтимоий тармоқларда ҳар хил шов-шув кўтарилди. Улар орасида «Кучли зилзилалар олдидан шундай тез-тез ер силкинишлари бўлади», «Бу бекорга эмас, юқори балли зилзилага ишора», қабилида фикр билдирувчилар ҳам йўқ эмас, деб ёзади «Оила даврасида» газетаси.

Нашр бу гапларда қанчалик ҳақиқат, асос борлигига аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институтининг сейсмогеодинамика лабораторияси мудири, физика-математика фанлари номзоди Улфат Нурматовга мурожаат этди.

— Марказий Осиё ҳудудида зилзилалар доим бўлиб туради, — дейди Улфат Нурматов. — Чунки минтақамизда зилзила ўчоқлари мавжудлиги аниқланган. Улар маълум бир даврларда фаоллашиб туради. Ҳудудимизда бўлаётган тектоник ҳаракатлар туфайли ҳар ҳафта ўртача 10—15 марта кучсиз ер силкинишлари юз беради. Бу одатий ҳол. Яъни, зилзилалар даврийлик касб этади.

Марказий Осиё ҳудудида Тожикистон, Қирғизистон ҳудудлари, асосан, Помир ва Тянь-Шань тоғлари туташган, тектоник плиталар тўқнашган жойларда зилзила кучи юқорироқ бўлади. Ўзбекистонда эса Рихтер шкаласи бўйича 6,5 баллгача зилзилалар содир бўлиши мумкин. Чунки кучи ундан юқори ер силкинишлари юз бериши учун табиий шароит мавжуд эмас.

Кейинги уч-тўрт кун орасида кетма-кет юз берган кучсиз зилзилалар ҳақида ваҳима кўтаришга ҳеч қандай асос йўқ. Юртдошларимиз қуруқ уйдирма гапларга эмас, аниқ илм-фанга асослангани маъқул.

Бир гапни қўшимча сифатида айтишим мумкин: юртимизнинг қаерида, энг юқори неча баллгача ер силкиниши мумкинлиги олдиндан аниқланган. Сейсмик туманлаштирилган харита тузилган. Шу боис мамлакатимизда бино ва иншоотлар қурилиши ана шу харита асосида, зилзилага бардошли қилиб барпо этилади. Бироқ зилзила қачон, қанча кучланишли бўлиши жуда кўп омилларга боғлиқ бўлгани учун бу борада юз фоизли аниқ гап айтиш мушкул. Илмий изланишлар бу масаланинг тагига тўлиқ етгани йўқ. Лекин содир бўлиши мумкин бўлган ер силкинишларининг жойи ва кучини билиш  масаласи нисбатан юқори аниқликда ҳал қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан