Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таиланд ҳукумати Facebookка ультиматум қўйди
16.05.2017 12:33,  
5

Ноқонуний маълумотлар тарқатилаётган 131 саҳифа ёпилмаса, Таиланд ҳарбийлари мамлакатда Facebook ижтимоий тармоғини бутунлай чеклашга тайёр, деб хабар қилмоқда маҳаллий Bangkok Post газети.

Таиланд ҳукуматининг Facebookка қўйган ултиматуми: интернет провайдерлар ва ижтимоий тармоқ маъмурияти ноқонуний маълумотлар тарқатилаётган 131 та саҳифани сешанба куни соат 10:00 гача ёпиши керак, бўлмаса ҳукумат Facebook ижтимоий тармоқни  бутун мамлакат ҳудудида блокировка қилади.

Айни дамда, Таиландда соат 14:00 ва ижтимоий тармоқ одатдагидек ишламоқда.

Таиланд ҳарбий ҳукумати ва Миллий тинчлик кенгаши доимий равишда у ёки бу интернет манбааларини блокировка қилиб туради. Блокировка қилишга, кўп ҳолларда, қирол оиласини ҳақоратлаш, терроризм ва экстремизмга оид саҳифалар киритилади.

Одатда, бундай ҳолларда Facebook фақат суд қарорарини ҳисобга олади. Агар шундай маълумотларнинг ноқонунийлиги суд қарори томонидан тасдиқланган бўлса, ушуб саҳифалар бир мамлакат ҳудудида блокировка қилади.

Айтиш жоизки, Таиланд аҳолиси дунёда энг фаол ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳисобланади. Facebookнинг Таиландда ўз офиси бор. Ушбу мамалкатда ҳар бир фуқаро кун давомида ижтимоий тармоқда камида 2,5 соат вақт ўтказади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан