Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Араб давлатлари лигаси БМТдан фаластинликларни Исроил зулмидан ҳимоя қилишни сўради
16.05.2017 16:49,  
16

Қаороргоҳи Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида жойлашган Араб давлатлари лигаси ташкилоти “Накба” фожиасининг 69 йиллиги муносабати билан баёнот эълон қилди, деб ёзади Анадўлу агентлиги.

1948 йилнинг 14 май куни Исроил мустақиллиги эълон қилиниши ортидан, 1948 йилнинг 15 май куни фаластинликларни ўз уйларидан ҳайдаб чиқариш бошланган эди. Бу ҳодиса туфайли 700 мингдан ортиқ фаластинликлар ўзларининг тарихий ватанларидан қувғин қилинган, 600 га яқин Фаластин қишлоқ ва шаҳарлари вайрон қилиниб, аҳолиси ҳайдаб чиқарилган. Фаластин тарихида бу кун Накба (Фалокат) куни деб ном олган.

“1948 йилнинг шу санасида Фаластин шаҳарлари ва қишлоқлари босиб олинди. Сионист жангарилари Фаластин халқига қарши қирғин уюштиришди”, дейилади Араб давлатлари лигаси баёнотида. Ташкилот халқаро ҳамжамиятни фаластинликлар ҳуқуқлари Исроил ҳукумати томонидан шафқатсизлик билан бузилишига қарши босим ўтказишга чорлаган.

“Бу йил Накба куни Исроил қамоқхоналарида азобланаётган фаластинлик маҳбуслар очлик эълон қилиши билан бир вақтга тўғри келмоқда. Қонуний ҳақ-ҳуқуқларини қўлга киритиш умидида «бўш қоринлар жанги» орқали ўз ватанлари ва ғурурларини ҳимоя қилаётган Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликлар ва арабларга энг яхши тилакларимизни йўллаймиз”, дейилади баёнотда.

Қудс Нет нашри берган хабарга кўра, Араб давлатлари лигаси бош котиби Аҳмад Абулғайт Накба куни муносабати билан БМТ раҳбари Антонио Гутеррешга мактуб йўллаган. Абулғайт ўз мурожаатида Исроил қамоқхоналаридаги ёқимсиз вазият юзасидан “чуқур ташвишда эканлги”ни изҳор қилган. Абулғайт БМТ бош котибидан Исроилнинг ғайриинсоний хатти-ҳаракатларига қарши оғзаки танбеҳ бериш билан чекланиб қолмасликка чақирган. У БМТни Исроил томонидан халқаро қонунлар ҳурмат қилиниши учун керакли чораларни кўришга чақирган. 

17 апрел куни Марвон Барғутий бошчилигида бир ярим мингдан ортиқ фаластинлик маҳбуслар қамоқхонадаги ёмон шароитларга қарши очлик эълон қилишган эди. Фаластиндаги инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳисоб-китобларига кўра, Исроилнинг 24 та ҳибсхонасида 6,5 мингдан ортиқ фаластинликлар сақланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан