Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида темир йўл барпо этади
16.05.2017 16:54,  
14

Хитой Афғонистон, Эрон ва Марказий Осиё давлатлари бўйлаб янги темир йўлини барпо этишни режалаштирган, деб хабар қилди Ariananews телеканали.

"Мазкур қурилиши лойиҳаси "Бир камар, бир йўл" стратегияси доирасида амалга оширилмоқда. Хитой иқтисодиёти учун ушбу лойиҳани амалга ошириш жуда муҳим", — деб таъкидлади Хитойнинг Афғонистондаги элчиси Яо Цзин.

"Тўлиқ муваффақиятга эришиш учун Афғонистонни ушбу дастурга киритишимиз зарур бўлади. Афғонистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё давлатларини боғловчи муҳим бўғин ҳисобланади", — деб қўшимча қилган элчи.

Ўз навбатида, Афғонистон жамоат ишлари вазирлиги матбуот котиби Меҳди Руҳоний Афғонистон учун ушбу минтақавий лойиҳада иштирок этиш жуда муҳимлигини таъкидлаган. Унга кўра, товарларни транзит қилишда Афғонистоннинг роли жуда катта ўрин эгаллаши мумкин.

Афғонистон савдо-саноат палатаси ҳам ушбу янги темир йўлнинг қурилиши Афғонистон иқтисодиёти ривожи учун жуда фойдалилигини таъкидлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан