Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шайхонтоҳур туманида Россиялик босқинчи ушланди
16.05.2017 17:10,  
6

Номаълум шахслар Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд дарвоза кўчасида шу туманда яшовчи аёл ва унинг жияни йўлини тўсиб, аёл бўйнида бўлган тилла занжирни юлиб олиш учун пичоқ билан қўрқитган. Бу ҳақда «1news.uz» хабар бермоқда.

Тилла занжирни юлиб ололмагач, унинг елкасидаги ичида iPhone 6S смартфони бўлган аёллар сумкасини юлиб олиб, воқеа жойидан яширинган.

Жабрланувчига жами 4.550.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида мазкур жиноятни 1983 йилда Россия Федерациясида туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган Алексей Латипов ва унинг шериги, 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган, Шайхонтоҳур туманида яшовчи Марат Муртазин ВАЗ-2101 русумли, давлат рақами 01 Х 056 YA бўлган машинада содир этганлиги аниқланиб, далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳозирда улар билан Тошкент шаҳрида содир этилиб, очилмай қолган бошқа жиноятлар юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан