Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ироқлик шиа уламоси Саудия ва Эронни келишишга чақирди
16.05.2017 18:15,  
9

Ироқ шиалари ўртасида катта эътиборга эга бўлган мухолифат раҳбари Муқтадо ас-Садр мусулмон дунёсидаги мазҳаблараро қарама-қаршиликларга барҳам бериш ҳамда Саудия-Эрон муносабатларини яхшилаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақида Садрийлар ҳаракати раҳбари баёнотига таяниб Анадўлу агентлиги хабар берди.

Муқтадо ас-Садр минтақада “мазҳаблараро уруш” келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда Эрон ва Саудияни «яраштириш» учун ўзаро мулоқот қилишга даъват қилган. “Саудия-Ироқ муносабатларидаги сўнгги ижобий ўзгаришлар бизни хурсанд қилди. Умид қиламизки, бу араб ва мусулмон дунёсидаги мазҳабий ихтилофлар пасайишининг бошланиши бўлади. Аммо минтақадаги айрим мамлакатлар мазкур яқинлашувга қаршилик қилишмоқда”, – деб айтган ироқлик уламо.

Унинг фикрича, фақатгина Сурия, Яман, Баҳрайн, Покистон, Афғонистон, Мянма, Эрон ва Судия Арабистони мусулмонлари мазҳабий қарама-қаршиликларнинг қурбонлари бўлиб қолмоқда. Муқтадо ас-Садр мусулмон давлатларнинг бугунги аҳволи ҳақида гапирар экан, жумладан,шундай деган: “Учта асосий душман (АҚШ, Буюк Британия ва Исроил) ва уларнинг ИШИД террорчилари билан урушиш ўрнига, мусулмонлар ўзаро урушмоқдалар ва ўз милатдошларига тажовуз қилишга зўр берсиҳмоқда”.

Шиа уламоси Эрон ва Саудия Арабистонини халқларга ўз тақдирини ўзи белгилашига имкон беришга чақираркан, минтақа тинчлиги ва хавфсизлигини тиклаш учун жиддий мулоқот ўрнатишни таклиф қилган. Шиа уламосининг чақириғи Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги муносабатлар тобора кескинлашаётган даврда янграмоқда. Ҳар иккала давлат Сурия ва Ямандаги фуқаролар урушида қарама-қарши томонларни қўллаб келмоқда. Ўтган йили иккала мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар тўхтатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан