Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Франция Facebook'ни 150 минг евролик жаримага тортди
16.05.2017 22:44,  
1

Франция Миллий ахборот технологиялари ва озодлиги комиссияси Facebook ​ ижтимоий тармоғига 150.000 евро жарима солди, дея хабар беради мазкур комиссия матбуот агентлиги.

Билдиришномада айтилишича, “Facebook ​2015 йилда CNIL ​маълумотларини назорат қилиш сиёсатини он лине тизимида ҳам ўзгартиришини маълум қилганлигини ва бу маълумотларни ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун назоратини текширишни мақсад қилганлигини билдирган.”

Текширувлар шуни кўрсатдики тармоқ томонидан амалда кўп марта қонун бузилишларига йўл қўйилган. Назоратчилар, амалда Facebook ​шахсий маълумотларни реклама линклари учун фойдаланганини аниқлашди.

2016 йилнинг бошида CNIL​ раҳбарияти Facebook'ка уч ой мобайнида камчиликларни бартараф қилишни таклиф қилганликларини ва кейинроқ уч ойлик муддатни узайтириб берганликларини маълум қилишган. Аммо Франция комиссияси талаб қилган шартлар жавобсиз қолдирилган.

2014 йилда CНИЛ фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларидан фойдалангани учун Google​ компаниясига жарима солган эди. Франция комиссияси фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқда қай тарзда тўпланиши ва қанча вақт мобайнида сақланиши ҳақида маълумотга эга бўлмаганларидан хавотир билдирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан