Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британияда христиан дини таназзули: мусулмонлар ва динсизлар сони ортиб бормоқда
17.05.2017 10:26,  
344

Твиккенҳемдаги Авлиё Мария университети диншунослик ва дин социологияси бўйича профессори Стефен Булливант «Британиянинг динсиз аҳолиси» деб номланган ҳисоботини эълон қилди, дея хабар бермоқда Russian Today​ телеканали.

Ҳисоботда қайд этилишича, сўнгги тадқиқотлар британияликлар орасида ҳеч бир динга эътиқод қилмайдиганлар сони рекорд даражага етганини кўрсатган. Маълум бўлишича бугунги британияликларнинг 48,6 фоизи ўзини динсиз ҳисоблайди.

Буюк Британияда динсизлар сони ортиб бораётганига қарамай, насронийликдан ўзга динлар, жумладан, Ислом ва Ҳиндуийликка эътиқод қилувчилар сони сезиларли даражада ошган. 1983 йилда Буюк Британия аҳолисининг 55 фоизи ўзини христиан динига мансуб деб ҳисоблаган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 43 фоизни ташкил қилган. Айни пайтда, қайд этилган даврда британияликлар орасида мусулмонлар ва ҳиндуийлик эътиқодида бўлганлар сони 4 баравар кўпайган.

Охирги ярим асрдан бери Буюк Британияда динга ишонувчилар сони муттасил камайиб бормоқда. 2009 йилда динсизлар сони тарихда илк бор насронийлар сонидан ортиб кетган. Бугунги кунда динсизлар мамлакат аҳолисининг мутлақ кўпчилик қисмини ташкил қилмоқда.

Буюк Британияда насронийликнинг англикан оқими узоқ асрлар давомида бошқа динлардан устунлик қилиб келган. Англикан эътиқодида бўлиш ва инглиз миллатига мансублик аксарият британияликлар томонидан бир хил тушунчадек кўрилган ва буни ватанпарварлик рамзи деб билишган. Аммо англиканликнинг обрўси Британияда йўқолиб бормоқда. 1983 йилда англиканлар аҳолининг 40 фоизини ташкил қилган бўлса, 2015 йилда атиги 17,1 фоиз британияликлар англикан эътиқодида қолишган.

Тадқиқотда, шунингдек, диндан қайтиш кўрсаткичлари ҳам қайд этилган. Унга кўра, насронийликнинг англикан ва католик оқимлари таъсирида улғайган кишиларнинг ҳар ўн нафаридан олтитаси динидан воз кечмоқда. Ҳайратланарли жиҳати шундаки, бугунги динсизларнинг 98 фоизи насроний эътиқодида тарбияланган кишилардан иборат. Ҳисоботга кўра, диндан қайтувчилар кўрсаткичи яҳудийлар орасида 14 фоизни ташкил қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан