Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп Федерал қидирув бюроси раҳбаридан Россия билан ноқонуний алоқаларини тафтиш қилишни тўхтатишни сўраган
17.05.2017 10:29,  
2517

АҚШ Федерал қидирув бюросининг ўтган ҳафтада истеъфога чиқарилган раҳбари Жеймс Коми томонидан ёзиб қолдирилган қайдлар ошкор бўлди. New York Times ​газетаси федерал разведка хизмати раҳбарининг қайдларидан хабардор манбага таяниб, АҚШ президенти томонидан терговни тўхтатиш талаб қилингани ҳақида ёзмоқда.

Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинн 14 февраль куни Россия элчиси билан алоқалари фош бўлиши ортидан истеъфога чиқарилган эди. Истеъфо амалга ошган кунинг эртасига АҚШ президенти Коми билан учрашган ва ундан Флинга қарши терговни тўхтатишни сўраган.

Нашрнинг ёзишича, учрашувда Доналд Трамп Федерал қидирув бюроси раҳбарини махфий маълумотларни сир сақлай олмасликда айблаган ва давлат сирига оид маълумотлар матбуотда тарқалиб кетаётганидан норозилигини изҳор қилган. Президент Комидан махфий ахборотларни ошкор қилаётган журналистларни жавобгарликка тортиш масаласини ўйлаб кўришни сўраган. Бу ҳақида Федерал қидирув бюроси раҳбари ўзининг қайд дафтарига ёзиб қўйгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича New York Times ​Комининг ён дафтаридаги қайдларни кўришга муваффақ бўлмаган. Мазкур хабарнинг Америка матбуотида пайдо бўлишига ҳар хил муносабат билдирилмоқда. Оқ уй раҳбарияти газета тарқатган маълумотни «ҳақиқатдан узоқ ёки президент ва Коми ўртасидаги суҳбатнинг ноаниқ талқин қилиниши» сифатида баҳолаган.

Комининг қайдлари ҳақидаги хабар АҚШ Сенатида акс-садо берди. Демократлар партияси аъзоси Ричард Блументал бюро раҳбарининг ёзувларини «адолат юзага чиқишига тўсқинлик қилиниши бўйича кучли далил бўлиши» эътироф этган ва «мустақил терговчи томонидан кечиктирмасдан тафтиш ўтказиш бўйича тезкор чоралар кўриш зарурати» ҳақида гапирган.

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси депутатлари Комининг ёзувларини зудлик билан кўриб чиқиш лозимлигини айтишган. Доналд Трампга қарши навбатдаги айблов ўтган ҳафтада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда махфий разведка маълумотларини ошкор қилгани ҳақидаги хабардан бир кун ўтиб юзага чиқмоқда.

Ҳуқуқшунослар фикрича, АҚШ президентининг терговни тўхтатишни талаб қилиши қонунга зид ҳисобланади. Калифорния университети Ирвин ҳуқуқ мактаби декани, профессор Эрвин Череминский Трампнинг ишини 1974 йилда импичмент орқали лавозимидан четлаштирилган президент Ричард Никсон билан бўлган ҳодисага қиёслаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан