Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги энг йирик бозорларидан бирида таъмирлаш ишлари бошланди
17.05.2017 12:27,  
12

Тошкент шаҳрида энг йирик бозорлардан бири бўлган «Кадышева» бозорида реконструкция ишлари бошланди, деб хабар берди Спутник Ўзбекистон нашри.

Хабарга кўра, қурилиш лойиҳасининг биринчи босқичида бозор марказий қисмида жойлашган эски икки қаватли савдо биноси қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Узоқ вақт мобайнида деҳқон бозорида хавфсизлик чоралари, хусусан, бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги талаблари, санитария қоидалари ва нормалари, гигиена талаблари тўлиқ инобатга олинмаган эди. Бинонинг фақат биринчи қавати қисман ишлаган эди.

Ҳозирги кунда бино ташқи фасад қисми бўлакларга ажратилди. Иншоот каркасида замонавий гипермаркет қуриш режалаштирилмоқда. Лойиҳа ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Бир оз аввал туман ҳокимияти бозорни, айниқса деҳқон бозорини бутунлай қайта қуришга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот берган эди. Бундан ташқари замонавий автотураргоҳ жойлари ва бозор олдидан ўтадиган йўллар кенгайтирилиши қўшимча қилинганди.

Бир неча йил аввал ушбу бозорда таъмирлаш ишлари олиб борилган эди. Аммо амалга оширилган ишлар натижасида бозорда шарт-шароитлар яхшиланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти томонидан Ўзбекистонда гипер ва супермаркетларни қурилиши бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланган эди. Хусусан, 2019 йил якунига қадар деҳқон бозорлари ҳудудида замонавий савдонинг барча талабларига жавоб берадиган 3 қаватли гипермаркетлар (9), 2 қаватли супермаркетлар (28), 1 қаватли супермаркетлар (126) ва минимаркетлар (79), шунингдек, уларга туташ ҳудудларда автомобилларга мўлжалланган автотураргоҳлар барпо этиш режалаштирилган. Савдо мажмуалари автомашиналар тўхташ жойлари билан таъминланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан