Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон армияси Қундуздаги туманлардан бирини Толибондан озод қилди
17.05.2017 20:36,  
11

Афғонитсоннинг Қундуз вилоятида мамлакат армияси ва Толибон ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда, деб ёзади Al Jazeera​ нашри.

Сешанба тонгида афғон ҳарбийларнинг ҳужуми билан Қалъайи Зал тумани Толибондан тортиб олинган. Толибон қўшинлари мазкур туманни икки ҳафта аввал эгаллаб олган эди. Бу ҳафтада Афғонистон армияси Толибонга қарши кенг миқёсли ҳарбий амалиётларни бошлаган.

«Маҳаллий ҳокимият биноси, полиция идораси ва бир қанча муҳим жойлар террорчилардан озод қилинди. Ҳарбий ҳаракатлар туманнинг бошқа нотинч ҳудудларида давом этмоқда», дейилади Очки ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда.

Маҳаллий матбуотга кўра, тўқнашувларда Толибоннинг бир аъзоси ҳалок бўлган ва яна икки киши жароҳатланган. Афғонистон аскарлари ва тинч аҳоли вакилларидан қурбон бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Қундуз вилояти маҳаллий кенгаши аъзоси Асадуллоҳ Садатнинг айтишича, Қалъайи Залдан икки мингга яқин оилалар Қундуз шаҳри ва атрофдаги туманларга кўчирилган. Қундуз вилояти раҳбари вакилининг билдиришича, аскарлар ҳудудда жангарилар томонидан ўрнатилган миналарни зарарсизлантиришмоқда.

Қундуз вилоятида Толибоннинг фаоллиги май ойининг илк ҳафтасида бошланган эди. Тўқнашувлар сабаб минглаб одамлар Қундузни тарк этишга мажбур бўлган. Қундуз Толибон ва ҳукумат кучлари ўртасидаги энг кўп тўқнашувларга сабаб бўлган ҳудудлардан ҳисобланади. Шаҳар ҳукумат кучлари қўлида бўлишига қарамай, толиблар кўплаб туманларни назоратга олган.

АҚШ расмийлари ҳисоб-китобларига кўра, Афғонистон ҳукумати мамлакат ҳудудининг 60 фоизини назорат қилмоқда. Қолган ҳудудлар ё Толибон назоратида, ёки қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан