Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Aҳолиси энг эркин бўлган Европа мамлакатлари номи эълон қилинди
18.05.2017 00:33,  
136

Epicenter ташкилоти ва Лондондаги Иқтисодий масалалар институти аҳолиси энг эркин бўлган мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Чехия аҳолиси энг эркин мамлакат сифатида тан олинган бўлса, Финляндия аҳолисини энг кўп назорат қилувчи мамлакат сифатида эътироф этилди.

Рўйхатдаги давлатларга электрон сигареталар ва чекиш, спиртли ичимликлар ва маълум бир маҳсулотларни истеъмол қилишни (айрим мамлакатлар носоғлом таомлар учун солиқ жорий этган) қай даражада назорат қилишига қараб рейтинг балли берилди.

Юқоридаги жиҳатари бўйича Чехия энг эркин мамлакат  деб қайд этилди. Nanny State Index Чехияни Европадаги энг эркин давлат деб атади. Яна шуни ҳам қайд этиш жоизки, яқин-орада Чехия Европанинг бағрикенг маскани номидан маҳрум бўлиши мумкин, чунки ҳукумат 31 майдан умумовқатланиш масканларида чекишга тақиқ қўймоқчи.

Рейтингга кўра Европадаги фуқароси энг эркин мамлакатлар рўйхати:

1. Чехия

2. Германия

3. Словакия

4. Люксембург

5. Нидерландия

6. Aвстрия

7. Руминия

8. Португалия

9. Болгария

10. Испания

Кўрсатилган мезон бўйича аҳолиси энг эркин бўлмаган мамлакат Финляндиядир.  Ундан сўнг кетма-кетлик бўйича Буюк Британия, Ирландия, Венгрия, Швеция, Франция, Латвия, Литва, Полша ва Греция давлатлари жой олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан