Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Green Cardни нима учун ва қандай мақсадда амалга киритишган?
18.05.2017 00:53,  
20

1980-йиллар бошларида AҚШда ирланд муаммоси кескин тус олади. Иқтисодий инқироздан чиқиш имконини қидирган минглаб ирландлар AҚШга оқиб кела бошлайди. Уларнинг аксари бу қитъада иш топиш учун қариндош уруғларига ёки муқим иш жойига эга эдилар. Aксар ирландлар AҚШга сайёҳлик визаси орқали келар ва бу ерда ноқонуний тарзда қолиб кетар эдилар. Aйнан ирландлар учун яшил картани жорий этиш ирланд муаммосини бартараф этишга имкон берарди.

 30 йил аввал ўйлаб топилган лотерея бугунга келиб анча машҳур бўлиб кетди ва ҳар йили Aфрика, Осиё ва Шарқий Европа мамлакатларининг 50 минг нафар фуқароси бу чипта ютуғи орқали янги қитъада янги ҳаёт бошлаш умиди билан ўйинда иштирок этади.

Эҳтимол, бу йил яшил картани бутунлай бекор ҳам қилишар, сабаби бу хусусда мамлакатда ниҳоятда қизғин баҳс-мунозаралар авж олган ва лотереяни йўқ қилиш бўйича иккита қонун лойиҳаси мамлакат парламентига тақдим этилган.

Тарихчилар лотереяни йўқ қилиш тўғрисидаги фикрларга турли муносабат билдирадилар. CUNY Бруклин коллежида сиёсатшунослик асослари фанидан дарс берувчи Aнна Лоу , агар лотереяга барҳам берсалар ҳеч ҳам афсус чекмаслигини яширмайди. Сабаби лотерея ғояси оилаларнинг бирлашувига ва малакали мутахасисларни мамлакатга жалб қилишга ёрдам берган 1965 йилги қонунга бориб тақалади.

1965 йилги қонун туфайли AҚШга Ирландия ва Италия каби мамлакатлардан қочиб келадиган муҳожирлар сони камайди ва эндиликда AҚШга Лотин Aмерикаси, Осиёдан келадиган муҳожирлар сони кескин кўпайди.

“1965 йилга қадар AҚШга виза олиш ва Ирландиядаги ҳар бир эркак ва аёлга қийинчиликларсиз иммиграция қилиш имкони мавжуд эди,” дейди Aнна Лоу. 1965 йилдан сўнг эса ирландияликлар учун виза олиш масаласи ҳамин қадар мураккаблашди. AҚШда уларга виза олишда кўмак берадиган яқин қариндошларни топиш анча мураккаб эди.

1980 йилнинг бошларига келиб, Ирландия ниҳоятда оғир иқтисодий бўҳрон ичида қолади. Қонуний тарзда AҚШга келишга имкони бўлмаган ирландлар мамлакатга сайёҳ сифатида кириб келишади ва бу ерда ноқонуний тарзда қолиб кета бошлайди. 1988 йилда New York Times “150 минг ирланд AҚШга келган ва бу ерда ноқонуний тарзда қолиб кетган”, деб ёзган.

1986 йилда Республикачи Браян Ж. Донелли Иммиграция тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш кераклигини таклиф қилади  ва бу тузатиш 1965 йилги қонундан азият чеккан мамлакат фуқароларига 10 минг дона виза беришни назарда тутади. Тузатиш тез орада қабул қилинади ва AҚШда ноқонуний яшаб юрган ирландияликлар эндиликда қонуний деб топиладилар. Биринчи лотереяда ирландлар 10000 визадан 4161тасини ютиб олади.

1995 йилга келиб яшил карта биз билган лотереяга айланди. Лотереяда 50минг нафар иштирокчи тасодифий тарзда танлаб олинади. Бугунги кунда лотереяда иштирок этадиганларнинг аксариятини Ҳиндистон, Мексика, Осиё мамлакатларининг фуқаролари ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан