Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Халқаро армия ўйинларида иштирок этади
18.05.2017 00:54,  
5

Бир қатор мамлакатлар Халқаро армия ўйинларида илк бор иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор, деб хабар беради «ТАСС».

Ўйинлар ташкилий қўмитаси 32 мамлакат ҳарбий атташелари билан ўтказилган мажлис чоғида тадбирларга қўшилаётган янги мамлакатларни санаб ўтди. Булар Исроил, Фижи, ЖАР, Ўзбекистон, Уганда, Лаос ва Суриядир.

Ўйинлар Россия, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 полигонида 29 июндан 12 августга қадар ўтказилади. Даставвал 73 мамлакатга таклифномалар юборилган эди. Шулардан 28 таси розилик бергани, 16 таси ҳали якуний қарор қабул қилмагани олдинроқ билдирилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан