Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вазир: Тошкент метросида интернет пайдо бўлишига террорчилар халал бермоқда
18.05.2017 11:36,  
6

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов пойтахт метросида уяли алоқа ва интернет йўлга қўйилиши борасида изоҳ берди. 

Унинг сўзларига кўра, ҳар сафар ушбу масала кўтарилиб, аниқ қадамлар ташланган вақтда жаҳонда террорчилик ҳаракатлари юз беради. "Ва шу заҳоти фуқаролар хавфсизлиги масаласи ўртага чиқади, чунки портловчи қурилмалар масофадан туриб мобил телефон орқали ҳаракатга келтирилади. Лекин бу бизда метрода ҳеч қачон алоқа пайдо бўлмайди дегани эмас", — деган вазир.

У ушбу йўналишда метрополитен раҳбарияти билан музокаралар ўтказилаётганини таъкидлади. Шерматовнинг фикрича, бугунги кунда метрополитенда алоқа ва интернетнинг мавжуд бўлиши замон талаби ва эҳтиёжидир.

"Ўзбектелеком" компанияси Тошкент метрополитени раҳбарияти билан бу лойиҳани муҳокама қилмоқда. Шерматов яқин вақтларда мазкур режалар амалга ошишига умид билдирди. Лекин бу борада аниқ муддатни айтмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан