Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда "мобил қуллик"ка барҳам берилади
18.05.2017 11:54,  
17

Ўзбекистонда йил охирига қадар "мобил қуллик" деб аталувчи ҳолатга барҳам берилиши мумкин, деб хабар бермоқда "Ўзбектелеком" АК бош директори Шуҳрат Қодиров.

Унинг айтишича, кейинги уч-тўрт ой давомида бозордаги асосий компаниялар даражасида бу мавзунинг муҳокама қилиниши фаоллашган.

"Биз сўнгги 3-4 ой давомида регулятор миқёсида ишламоқдамиз, мазкур жараённинг қонунлари, техник имкониятларини ўрганмоқдамиз. Ҳозирда мобил операторларнинг раҳбарлари ва вакиллари билан учрашувлар тез-тез ўтказилмоқда, бу мавзу охирги пайтда жуда фаоллашган ва бу борада жиддий ишламоқдамиз. Ярим йилдан бир йилгача вақт ичида бу амалга ошиши мумкин", деб таъкидлади Қодиров.

"Мобил қуллик"нинг бекор қилиниши Ўзбекистоннинг исталган уяли алоқа компанияси абоненти бошқа компанияга ўз телефон рақамини сақлаб қолган ҳолда ўтиши мумкинлигини назарда тутади. Яъни абонент бир компаниядан олинган телефон рақами билан бошқа компания абонентига айланиши мумкин бўлади.

Афсуски, "Ўзбектелеком" раҳбари бу хизмат пуллик ёки бепуллиги ҳамда агар пуллик бўлса, қанча туриши ҳақида маълум қилмади. Бироқ Шуҳрат Қодировнинг сўзларига кўра, "мобил қуллик"ни бекор қилиш ҳақидаги маълумот тез орада тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Жорий йилда Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 21,4 млн нафардан ошди. Мамлакат ҳудудларини мобил алоқа билан кенг қамраб олиш учун 2017 йил апрелигача 18,3 мингдан ортиқ мобил алоқа станциялари ўрнатилди. Йил давомида бу кўрсаткич 20 мингдан ошади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан