Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИШИД жангарилари Жалолободдаги телемарказга ҳужум қилди
18.05.2017 16:14,  
5

Чоршанба куни 4 нафар жангари Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳар марказий телерадиостанциясини портлатиб юборган. Бу ҳақида Al Jazeera ​телеканали хабар бермоқда.

Афғонистон расмийлари тарқатган хабарга кўра, АК-47 автоматлари билан қуролланагн жангарилардан бири телевидение биноси кириши олдида ўзини портлатиб юборган. Қолган жангарилар хавфсизлик кучлари билан отишмада йўқ қилингани айтилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, портлаш туфайли камида 6 киши ҳалок бўлган. Al Jazeera ​ мухбирининг айтишича, ҳужумда 16 киши жароҳатланган. Улар орасида Телерадиостанция хизматчилари ва журналистлар ҳам бор. Террорчилик ҳаракати учун жавобгарликни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олгани тасдиқланган.

Бир ҳафта аввал Афғонистондаги ИШИД раҳбарларидан бири АҚШ дрони ҳужумидан ҳалок бўлган эди. Телестанцияга ҳужум террорчилар етакчиси ўлими учун қасос бўлиши мумкин. ИШИД жангарилари маркази Жалолобод шаҳри бўлган Нангарҳар вилоятида ҳукумат кучлари ва Толибонга қарши уруш олиб бормоқда.

Кечаги теракт толиблар ҳокимиятдан туширилган 2001 йилдан бери Афғонистоннинг ахборот ташкилотига амалга оширилган илк ҳужум бўлди. АҚШ армияси Афғонистонда қарийб 16 йилдан бери жанг олиб бормоқда. Афғонистон уруши Американинг энг узоқ давом этган урушига айланиб улгурди. БУгун Афғонистонда 9 мингдан ортиқ америкалик аскарлар борлиги айтилади. Афғонистондан ҳарбийларни олиб кетиш собиқ президент Барак Обаманинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан