Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёнинг энг бой одамлари Трамп маъмурияти атрофидаги можаролар туфайли ​"камбағаллашмоқда"
18.05.2017 16:28,  
1

Дунёнинг энг бой одамлари АҚШдаги сиёсий беқарорлик туфайли улкан маблағларини йўқотмоқда, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

Бунга сабаб — Дональд Трамп президент бўлганидан кейин АҚШдаги етакчи сиёсий кучлар орасидаги низолар ҳалигача тинмасдан давом этаётганидир. Хусусан, жамияга таъсири кучли бўлган ОАВлар Дональд Трампнинг у ёки бу ишини қоралаб ёзмоқда.

Масалан, New York Times, Дональд Трамп ФБР собиқ бошлиғи Жеймс Комидан собиқ президент ёрдамчиси Майкл Флинга нисбатан тергов ишларини тўхтатишни талаб қилган, деб ёзган.  Оқ уй бу хабарга рад жавоби бермоқда.

Ундан олдин, Washington Post Трамп Россия бош вазири Лавровга давлат сирини фош қилди, деб жар солган эди. Оқ уй буни ҳам инкор қилмоқда.

Мана шундай "ахборот уруши" мамлакатда сиёсий беқарорлик келтириб чиқармоқда. Сиёсий беқарорлик эса, ўз навбатида АҚШнинг етакчи компаниялари акциялари нархининг тушишига олиб келмоқда.

Охирги уч кун ичида cайёрадаги энг бадавлат одам — Билл Гейтс ўз компанияси Microsoft акциялари 2 фоиздан ортиққа арзонлашгани туфайли, тахминан 1 миллиард доллардан ажралди. Bloomberg’нинг сўнгги ҳисоб-китобларига қараганда, Гейтснинг ҳисобида 86,6 миллиард доллар қолди.

Америкалик тадбиркор, Amazon компанияси раҳбари Жеффри Безос 1,7 миллиард долларга камбағаллашди: Amazon қимматбаҳо қоғозлари 2,2 фоизга арзонлашди.

Zara савдо белгиси асосчиси Амансио Ортега 355 миллион доллар йўқотди — унинг бойлиги 83,2 миллиардга тушиб қолди. Шунга қарамай, Ортега Безосни ортда қолдириб, сайёранинг энг бой одамлари рўйхатида иккинчи ўринга чиқиб олди.

Facebook асосчиларидан бири Марк Цукерберг 2 миллиард долларидан ажралди. Компания акциялари нархи 3,3 фоизга пасайди, Цукербергнинг давлати эса 62,3 миллиард долларгача камайди.

Bloomberg таъкидлашича, фонд бозорларидаги кескин пасайишларга Вашингтондаги сиёсий можаролар Америка иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги борасидаги хавфсирашлар сабабчи бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан