Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Ўзбекистонлик ҳайдовчи-мигрантларга яна бир йил муҳлат берди
18.05.2017 17:19,  
4

Россия ҳудудида ҳайдовчи бўлиб ишлаётган мигрантларга Россия ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш мажбурияти яна бир йилга – 2018 йилнинг 1 июлига қадар кечиктирилди, деб хабар қилмоқда “Коммерсант” нашри.

Россия Давлат думаси 2013 йилда, ҳайдовчи бўлиб ишлаётган мигрантлар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши кераклиги, акс ҳолда транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ҳайдовчиларни ишга чиқишига рухсат берадиган шахс 50 минг рубл жаримага тортилиши ҳақида қонун лойиҳасига қабул қилган эди.

Россия қонунчилигида ва ҳайдовчилик гувоҳномаси беришда жараёнида мавжуд бўлган муаммолар туфайли ушбу қонун кучга кириши бир неча йилдан бери орқага сурилиб келмоқда.

Ана шундай муаммолар орасида мигрантларни қаерда ва қандай ЙҲХ қоидаларига ўқитиш, бериладиган ҳайдовчилик гувоҳномаси амал қилиш муддати, МДҲ давлатлари орасида ушбу соҳада амал қилаётган давлатлараро шартномалар ва бошқалар бор.

Ундан ташқари, ушбу иш ёппасига амалга оширилган тақдирда кўплаб автотранспорт корхоналари ҳайдовчисиз қолиши мумкин, чунки маҳаллий аҳоли мигрантлар рози бўлиб ишлаётган маош ва шароитларда ишлашга тайёр эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан