Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп матбуотда ўзига қилинаётган муносабатдан "нолиди"
18.05.2017 19:15,  
1

АҚШ президенти оммавий ахборот воситаларида ўзи ҳақида билдирилаётган фикрларга ўз муносабатини билдирди. Independent​ нашри хабарига кўра, Трамп ўзига нисбатан қилинаётган муомаладан норози.

Сўнгги бир ҳафта давомида Америка жамоатчилиги ва сиёсатчилари орасида Доналд Трампга нисбатан норозилик кучаймоқда. Ўтган ҳафтада Федерал қидирув бюроси раҳбари бўшатилиши ортидан бошланган норозилик тўлқини Жеймс Комининг қайдлари ва Россия ташқи ишлар вазирлигига махфий маълумотлар тортиқ қилингани тўғрисидаги хабарлар чиқиши ортидан кенг қулоч ёйди.

Жорий ҳафтада Коннектикут штатидаги АҚШ Соҳил қўриқчилари академиясига ташрифи чоғида президент Америка матбуотидан очиқчасига «нольиган».

«Менга яқинда матбуот томонидан кўрсатилган муносабатни қаранг», – дея хитоб қилган Доналд Трамп академия битирувчиларига қарата. «Комил ишонч билан айта оламанки, тарихда бирор сиёсатчига бундан ёмонроқ ва адолатсизроқ муносабат кўрсатилмаган. Уларга сизни ерга уришларига имкон бермаслик керак», – деб айтган Оқ уй раҳбари ўз нутқида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан