Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар жисмоний тарбиядан қисқа танаффус қилишнинг хавфини аниқлади
18.05.2017 19:37,  
37

Буюк Британиялик тадқиқотчилар гуруҳи саломатлик учун жисмоний машқлар бажаришдан бир муддат воз кечса инсон организмида нима рўй беришини аниқлади, деб ёзмоқда EurekAlert! Илмий янгиликлар портали.

Мунтазам жисмоний тарбия билан шуғулланиб келаётган киши 14 кун машқ бажармай қўйса, танасида қатор метаболик ўзгаришлар рўй беради. Бу ўзгаришлар хроник касалликлар ривожланишига йўл очади. Гап, хусусан, юрак-қон томир касалликлари ва иккинчи турдаги қандли диабет ҳақида кетмоқда.

Тадқиқот давомида мутахассислар соғлом, жисмоний фаол ҳаёт тарзига эга ва ўртача ёши 25 бўлган 28 нафар одамни кузатди. Уларнинг барчасига жисмоний фаоллигини ўлчовчи билагузук тақиб қўйилди.

Текширув якунида олимлар жисмоний фаолликдаги узилиш, ҳаттоки, қисқа муддатли бўлса ҳам саломатликда негатив акс этади, деган хулосага келди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан