Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Геологлар кучли зилзилани башорат қилмоқда
18.05.2017 20:59,  
12

Германиянинг Потсдам шаҳридаги Ерни ўрганиш маркази геологлари келгуси 10-20 йил орасида Янги Зеландияда ҳалокатли зилзила юз беради, деган хулосага келди. Ўрганиш натижалари Nature журналида чоп этилган.

Янги Зеландияга дахлдор бўлган Альп дарзлигидаги юқори ҳарорат ва босим сабабли олимлар фалокатни олдиндан каромат қилмоқда. Мутахассисларнинг баҳосига кўра MMS шкаласи бўйича 8 балли зилзила содир бўлади. Сўнгги минг йил ичида Янги Зеландияда 200-300 йил оралиқда тўртта йирик зилзила содир бўлган. Энг охирги табиат ҳодисаси 1717 йилда юз берган.

Геологлар Ватароа шаҳри яқинидаги 900 метрли шахтанинг ҳароратини икки йил давомида ўлчаб текширган. Олинган маълумотлар дарзликнинг остидаги сув ва жинслар қарийб қайнаётганлигини билдирди, бу тектоник кучланишдан дарак беради.

Олимлар Альп дарзлиги ҳароратлар фарқи бўйича жуда ўзига хослигини таъкидлайди. Ундаги ҳароратлар тафовути Целсий шкаласи бўйича 125 градусга тенгдир. Бундай ҳароратлар фарқи вулқонларда бўлади холос.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан