Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ички кийимига доллар яширган аёллар қўлга тушди
19.05.2017 10:39,  
15

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Келес» темирйўл чегара божхона пости ходимлари томонидан амалга оширилган текширувларда хорижий валютани ички кийимида Россияга олиб ўтмоқчи бўлган икки аёл қўлга олинди, дея хабар берди Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Тошкент-Челябинск” йўналишидаги поезд йўловчиси фуқаро Т.Солиева (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) божхона ходимлари томонидан амалдаги тартибларга мувофиқ холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, унинг ички кийимида божхона баённомасида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 500 АҚШ доллари ва 650 Россия рубли яширгани маълум бўлди.

Яна бир ҳолатда «Тошкент–Свердловск» йўналишидаги поезд йўловчиси фуқаро З.Мирзаева 1214 АҚШ долларини ички кийимлари орасига яширган ҳолда олиб ўтишга уринган вақтда тўхтатиб қолинди.

Ўзбекистон Республикаси божхона Кодексининг 240-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва нақд чет эл валютаси олиб кирилиши ва олиб чиқилиши устидан назорат жисмоний шахслар божхона чегарасини кесиб ўтаётганда божхона органлари томонидан амалга оширилади.

Белгиланган тартибга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали резидент ва норезидентлар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқилаётган хорижий валюта йўловчи божхона декларациясида ёзма равишда декларацияланиши шарти билан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишда резидентлар 2000 (икки минг) АҚШ доллари эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни рухсатнома олмасдан, ушбу миқдордан ортиқ суммани эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки ваколатли банкларнинг рухсатномаси билан, 5000 (беш минг) АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқча суммани Марказий банкнинг рухсатномаси билан олиб чиқишлари мумкин.

Норезидентларга эса Ўзбекистонга кириб келаётганда ўзи билан олиб келган ҳамда божхонага тақдим этилган йўловчи божхона баённомасида қайд этилган миқдордаги хорижий валютани олиб чиқишларига рухсат этилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига нақд хорижий валютани олиб кириш барча тоифадаги шахслар учун чекланмаган, лекин уни албатта йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш шартлиги белгиланган.

Маълумот учун, резидентлар – Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, норезидентлар эса резидент тушунчасига тўғри келмайдиган шахслар ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан