Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон банклари Ислом тараққиёт банки билан 39 миллион долларлик шартномалар имзолади
19.05.2017 10:58,  
20

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг 42 йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишда Ўзбекистоннинг бир қатор молиявий институтлари ва банклар раҳбари ҳам иштирок этди. Saudi Gazette ​ нашри хабар беришича, Ислом тараққиёт банкининг Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси билан Ўзбекистоннинг молиявий институтлари ўртасида келишувларга эришилган.

Маълум бўлишича, “Hamkorbank​”, “Kapitalbank​”, “Asia Alliance Bank​”, «Ипак йўли банк» ва “Uzbek Leasing International A.O.​” лизинг компанияси Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорациясининг Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича Қўшма стратегик ҳамкорлик лойиҳасига қўшилишган.

17 май куни Ўзбекистоннинг молиявий институтлари раҳбарлари ва Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси раҳбари Холид ал-Абудий ўртасида умумий қиймати 39 миллион долларлик шартномалар имзоланган.

Келишувга мувофиқ, Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси томонидан “Hamkorbank​”ка 12 миллион доллар, "Kapitalbank​”ка 8 миллион доллар, “Asia Alliance Bank​”ка 12 миллион доллар ҳамда “Uzbek Leasing International A.O.​” лизинг компаниясига 7 миллион доллар тақдим қилинади.

Мазкур маблағлар Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш орқали аҳолининг яшаш даражасини яхшилашга сарфланиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси Ислом тараққиёт банки тизимидаги ташкилот бўлиб, мусулмон мамлакатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади. Ташкилот Ўзбекистонда ҳозиргача умумий қиймати 177 миллион доллардан ортиқ бўлган 18 та лойиҳани амалга оширган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан