Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой тарихда биринчи марта Жанубий Хитой денгизидан “ёнувчи муз” қазиб олди (видео)
19.05.2017 10:59,  
263

Хитой нефтчилари тарихда илк бор Жанубий Хитой денгизи тубидан “ёнувчи муз” деб аталувчи қазилма олди. Бу юқори босим ва паст ҳарорат остида кристаллашган сув ва табиий газнинг бирикмасидир, деб ёзмоқда ТАСС.

Хитойнинг ер ва табиий ресурслар вазирлигининг геологик тадқиқотлар бошқармасида бу воқеани АҚШдаги сланец инқилоби даражасида баҳолашди.

ХХР геологик тадқиқотлар бошқармаси бош инженери ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳозиргача 120 куб метр “ёнармуз” қазиб олинди. Унинг таркиби 99,5 фоиз метандан иборат.

Лойиҳада қатнашаётганлар бу қазилманинг бир куб метри 160 куб метрли табиий газ энергиясини беришини айтмоқда. 100 литр газ билан автомобиль 300 км йўл босиши мумкин, 100 литр “ёнувчи муз” билан эса 50 минг км йўл босади.

Ҳозирги кунда бунга ўхшаш лойиҳалар билан кўплаб давлатлар, хусусан, Япония ва Канада ҳам шуғулланмоқда. Бироқ уларнинг ҳеч бири Хитой каби денгиз тубидан ёнувчи қазилма олишни уддаламади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан