Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: Хитой қирувчи самолётлари АҚШ ҳарбий самолётини тутиб олди
19.05.2017 12:15,  
13

ХХРга қарашли икки қирувчи самолёт Шарқий Хитой денгизи устидан учиб ўтаётган Америка ҳарбий самолётини тутиб олди. Бу ҳақда АҚШнинг икки нафар ҳарбий мансабдори маълумотга асосланиб NBC телеканали хабар бермоқда.

Телеканал хабарига кўра, Американинг WC-135 Constant Phoenix самолёти ядро портлашини идентификациялаш ва аниқлаш мақсадида атмосферадан намуналар йиғиб юрган. У Шарқий Хитой денгизи устидан ўтган халқаро ҳаво йўлларида Хитойнинг Су-30 қирувчи самолётлари томонидан қўлга олинган.

АҚШ ҳарбий мулозимлари хабар беришича, Америка самолётининг жамоаси бу хатти-ҳаракатни “нопрофессионал” деб баҳолади.
Америкаликлар ўз самолётлари халқаро қонунчиликка мувофиқ ҳаракатланганини уқтирмоқда. Улар Хитойга дипломатик каналлар орқали тегишли маълумот етказилганини ҳам билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан