Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тезкорлик билан озишнинг янги усули ўйлаб топилди
19.05.2017 15:42,  
91

АҚШда озиш учун янги қурилма — AspireAssist’дан фойдаланиш расман маъқулланди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». У тана вазнини тезкорлик билан ташлаш имконини беради, бутун жараён эса ўн дақиқадан кўп вақт олмайди.

AspireAssist’дан фойдаланиш учун қорин бўшлиғига махсус клапан ўрнатиш керак. Операциянинг ўзи 15 дақиқага чўзилади ва умумий наркозсиз амалга оширилади. Озиш учун қурилма катетер қувурчаси ёрдамида ошқозонга уланади.

AspireAssist 22 ёшдан каттароқ бўлган ва жарроҳлик операциясисиз оза олмайдиган ортиқча вазнли кишиларга мўлжалланган.

Тўлиқ овқатланиб олгач, AspireAssist фойдаланувчиси қурилмани қорин бўшлиғидаги клапанга улаши керак. Ўзини ортиқча вазндан халос этиш учун егуликнинг ортиқчасини (тахминан учдан бир қисмини) ҳожатхонага тўкиш керак. Овқат ўрнига бўшлиққа сув киритилади.

Клиник синовлар AspireAssist қурилмасидан фойдаланувчи кишилар бир йил ичида тана вазнининг 12,1 фоизини йўқотишини кўрсатди. Назорат гуруҳидаги бошқа беморлар парҳезлар ёрдамида озди, улар эса умумий вазннинг 3,6 фоизинигина ташлашга муваффақ бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан