Cuba Domadores- Uzbek Tigers жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 20 май куни тонгги соат 05:30да UzReport TV телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Бу ҳақда телеканал сайти хабар берди.
WСB - Жаҳон бокс сериясининг чорак финалида бугунги кунда дунёда етакчилик қилаётган Ўзбекистон ва Куба терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.
Ушбу қарама-қаршилик яширин финал деб эътироф этилмоқда. Томонларнинг Самарқанд шаҳрида ўтган биринчи тўқнашувида ўзбекистонлик боксчилар 3:2 ҳисобида зафар қучганди. Борди-ю, Кубада мезбонлар шу ҳисобда устун келса, унда ғолиб «пенальтилар серияси»да аниқланади. Бунда ҳар икки томоннинг супер-оғир вазндаги боксчилари рингга чиқади.
Mаълумотига кўра, Ўзбекистон делегацияси сафида Мирзобек Ҳасанов ҳам Кубага йўл олган. У ҳисоб кубаликлар фойдасига 3:2 бўлганидагина жамоасини навбатдаги босқичга олиб чиқиш учун рингга чиқиб келади.
Cuba Domadores — Uzbek Tigers
52 кг: Вейтиа Уосбану — Жасур Латипов
-60 кг: Астрада Алварес — Элнур Абдураимов
-69 кг: Рониел Иглесиас — Шахрам Ғиёсов
-81 кг: Жулио Ла Круз — Бектемир Мелиқўзиев
+91 кг: Гомес Лардует — Баҳодир Жалолов
Супер-оғир вазн
+91 кг. Мирзобек Ҳасанов – Яндри Тоирак