Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрондаги президентлик сайловларида ким ғалаба қозониши Ғарб ва Россия учун қанчалик муҳим?
19.05.2017 18:20,  
8

Эронда Ғарбнинг диққат марказида турган президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Ядровий дастур бўйича келишувни ваъда қилиб, келишувни амалга оширган амалдаги президент Руҳоний иккинчи муддатга сайланиш учун курашга киришган бир пайтда унга қарши сиёсат майдонига отланган консерватив йўналишни дастаклаган номзод бел боғлаган. Россия ва Эрон дўстона муносабатларига қарамасдан мазкур давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси катта эмас.

1979 йилда Эрон Ислом Ислом республикаси деб эълон қилингандан буён 12 марта президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Сайловларда тўртта номзод иштирок иштирок этади гарчи сайловларда номзодини қўйганлар сони 1636 нафарни ташкил этган бўлсада. Мамлакатда Конституциявий Кенгаши барча номзодларни синчковлик билан ўрганиб чиққач, номзодлардан олти нафарига сайловда қатнашиш учун рухсат берилди. Олти нафар номзоддан икки нафари ҳам ислоҳотчи ва консерватив партия ўртасида кечадиган рақобатда ўз фаворитларини қўллаб қувватлаши ортидан ўз номзодларини олиб ташлашди. Сайловларда қатнашиш ҳуқуқи берилмаган номзодлар орасида 2005-2013 йилларда президент бўлган Маҳмуд Аҳмадинажот исми ҳам мавжуд.

Аслида фаворит ким?

Ислоҳотчилар партиясини 2013 йилда президентликка сайланган амалдаги президент Ҳасан Руҳони ва собиқ вице президент Мустафо Ҳошим Тобал ҳамда консерватив партияга “Ислом колисияси” партиясига мансуб бўлган диний олим Иброҳим Раиси ва Мустафо Оға Мирсалимлар етакчилик қилмоқда. Сайлов олдидан собиқ висе пресидент Ишоқ Жаҳонгири Ҳасан Руҳони фойдасига ўз номзодини олган бўлса, Теҳрон шаҳар ҳокими Муҳаммад Бағир Ғолибоф Иброҳим Раиси номзодини қўллаб қувватлаш учун ўз номзодларини олишди. Руҳони сайлов кампаниясини қўллаб қувватлаётганлар орасида шунингдек икки карра “Оскар” мукофотини қўлга киритган мамлакатдаги кам сонли сунний мазҳабидаги мусулмонларнинг тарафдори сифати танилган кино режиссёр Асғқир Фарҳоди бор.

Президентлик учун асосий кураш Руҳони ва раиси ўртасида кечади. Руҳони сайловда сўзсиз фаворит саналётган бўлсада, Раиси ҳам кутилганидек амалдаги президентга тиш тирноғИ билан қаршилик кўрсатяпти. Раиси ўз атрофига дин анъаналарига содиқ бўлган тарафдорлар ва иқтисодий турғунликдан ҳолдан тойган ишчилар синфини бирлаштиришга эришган. Ўтказилган ижтимоий сўровда якдил фикрлар натижаси бўлмади. 7 8 майда ИСПА ижтимоий сўров маркази томонидан ўтказилган сўровда сайловчиларнинг 47 фоиз Руҳонини дастаклаётгани маълум бўлди. Иккинчи ўринда эса 27 фоиз билан Раиси ва кейинчалик ўз номзодини олиб ташлаган Ғолибоф 25 фоиз сайловчилар овозига эга бўлишганди. Вашингтондаги таҳлил билан шуғулланадиган "International Perspectives on Public Opinion" компанияси сўрови натижалари Руҳонийни қўллаб қувватлаётганлар 63 фоиз , Раиси тарафдорлари 32 фоиз натижага эга бўлган. Fars News Эрон ахборот агентлиги сўровида қатнашганларнинг 78 фоиз Раисига ва 45 фоиз Руҳонига овоз беражакларини маълум қилишган эди.

Агар сайловларнинг биринчи турида номзодлар сайловчиларнинг 50 фоиз овозига эга бўлишмаса, 26 майда сайловларнинг иккинчи турида икки номзод президентлик учун курашни давом эттирадилар.

Номзодлар дастуридаги фарқлар нимадан иборат?

Теҳрон университети профессори Муҳаммад Моранди икки номзод сайлов олди дастуридаги асосий фарқ иқтисод ва ички сиёсат борасидаги жиҳатларда эканлигини маълум қилди. Руҳони Раиси танқид қилаётган эркин иқтисод тарафдоридир. Раиси мамлакатда бойлар ва қашшоқлар ўртасидаги жар янада кенгайиб бораётганидан хавотир билдирган. Икки номзоднинг ташқи сиёсат борасидаги фикрлари жуда яқин, дейди профессор Муҳаммда Моранди.

Россия Фанлар Академиясининг Яқин ва Ўрта шарқ мамлакатларини ўрганиш маркази профессори Нина Мамедова, бўлиб ўтган уч турдаги сайлов мунозараларида рақибларташқи сиёсат масаласидаги фикрлари айрим вазиятлардагини бир бириникидан фарқли эканлиги айтади. Президент Руҳони ташқи сиёсат борасида турли давлатлар билан муносабатларни ривожлантириш, қарама қарши бўлган ташкилотларга аъзо бўлмаслик, Ғарб билан алоқаларни яхшилаш асосий эканлигини шу билан бирга Россия ва ЭОИҲ билан алоқаларни мустаҳкамлашга қизиқиш билдирганини таъкидлаган.

Иброҳим Раиси аслида ким?

56 ёшли Иброҳим Раиси Шоҳида Мотахари университетида Ислом ҳуқуқи асослари ва ҳуқуқшунослик соҳасида докторлик илмий даражасига эга. 1985 йилдан бери Эронда турли хил лавозимларда фаолият юритиб келган: 2004 2014 йилларда Эрон Олий Суди раиси ўринбосари, 2014 – 2016 йилларда Эрон Бош прокурори лавозимларида фаолият юритган.

Машҳад шаҳридаги Авлиё имом Ризо мақбарасининг ҳимоячиси ва мамлакатдаги энг бой хайрия фонди бўлмиш “Остон Қудс Ризови” асосчисидир. У Эроннинг бош етакчиси Али Ҳумайни ва Эрон Инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан қўллаб қувватланадиган шахс. Ғарб матбуоти хабарларига кўра, Раисини Эроннинг кейинги бош етакчилигига тайёрлашлари мумкин.

1988 йилда Раиси мамлакатдаги сўллар ва диссидентларни оммавий қатл қилишга ҳукм чиқарган тўрт нафар шариат суди судьяларидан бири бўлган. Нью-йоркда фаолият юритадиган Эрондаги фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот раҳбари Ҳожи Ғиёмига кўра, «Ҳозирда Эроннинг замонавий тарихида энг мудҳиш жиноятни содир этган шахс жазо ўташ ўрнига президент бўлиш учун кураш олиб боряпти.»

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан