Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон Банки Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги дастурини тасдиқлади
15.06.2016 12:28,  
4

Жаҳон Банки директорлар кенгаши 2016-2020 йилларда Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги дастурини тасдиқлади, деб хабар беради спутник.

Янги концепция асосий уч соҳани ривожлантиришга қаратилган: қишлоқ хўжалигининг рақобатбардошлигини ошириш, пахта етиштириш соҳасини янгилаш ва давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган.

Биринчи йўналиш бўйича Жаҳон Банки тадбиркорлик учун шароитларни яхшилаб, хусусий секторга сармоя киритади. Қишлоқ хўжалигида меҳнат, ердан ва сувдан фойдаланиш  самарадорлигини ошириш йўналишидаги лойиҳалар қўллаб-қувватланади.

Давлат хизматлари сифатини ошириш йўналишида, аҳолини сув билан таъминлаш, санитария, таълим ва соғлиқни сақлаш, транспорт соҳаси ва шаҳар ривожланиш йўналишида фаолият олиб борилади.

ЖБ хабарига кўра, янги дастур Ўзбекистондаги иқтисодий шароит, қийинчилклар ва чекланишларни биргаликда таҳлил қилиш натижасида ишлаб чиқилган. Ундан ташқари дастур кўплаб давлат  ташкилотлари, жамоат вакиллари билан бўлган суҳбат ва маслаҳатлар асосида яратилган.

Ўзбекистон 1992 йилдан бери Жаҳон Банки тизими аъзоси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан