Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ёш аёл ўзини машина ғилдираклари остига ташлашга уринди (видео)
22.05.2017 13:15,  
4

Тошкентнинг Шаҳристон кўчасидан телеминора томонга қараб йўналган автомобиль йўлида аёл киши ўзини машина ғилдираклари остига ташлашга уринди. Бу ҳақда воқеа гувоҳлари ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Видеорегистратор орқали ёзиб олиниб, Facebook‘даги «Водители Ташкента» гуруҳига жойланган видеода ёш аёл йўл четига яқинлашиб, сўнг ҳаракатланаётган машинага қараб йўл олганини кўриш мумкин. Шундан кейин машина қатнайдиган йўлнинг ўртасида туриб олиб, аёл тезда чўкка тушиб ўтирди. Ҳайдовчи тормоз беришга улгургач, аёл хотиржамлик билан ўрнидан туриб, қўлларини силкитди ва ортига қайрилиб, кетди.

Фойдаланувчилар қайд этишича, шу кунларда Тошкентда ўткинчилар пул ишлаб олиш ёки ҳайдовчини «лаққа тушириш» мақсадида ўзларини машина остига ташлаши билан боғлиқ ҳолатлар кўп учрамоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан