Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди
22.05.2017 21:15,  
7

Ўзбекистон Президенти 21 май куни араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида қатнашди. «Таҳлилнома»га кўра, саммит бўлиб ўтган Саудия Арабистони подшоҳининг Халқаро конференциялар марказида Ўзбекистон Президентини подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз ас-Сауд «тантанали кутиб олган». «Ва у Президентимизга ташрифи учун миннатдорчилик билдирди», — дея хабар бермоқда «Таҳлилнома». Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашган. «Дональд Трамп давлатимиз раҳбари билан учрашувда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнини юқори баҳолади», — дейилади ЎзА ахборотида.

Шунингдек, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Афғонистон президенти Ашраф Ғани, Покистон бош вазири Навоз Шариф, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли билан ҳам учрашувлар ўтказилган. ЎзАнинг қайд этишича, мазкур учрашувларда «давлатларимиз ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилган».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан