Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга Хитойдан 24та янги электровоз келтирилади
23.05.2017 14:43,  
4

Ўзбекистон 2018 йил охирига қадар Хитойдан 24 дона электровоз сотиб олади, деб хабар берган "Ўзбекистон темир йўллари"даги манба.

Унинг айтишича, республикага бунча катта миқдордаги локомотивлар келтирилишининг сабаби пўлат магистралларни электрлаштириш дастурининг фаол амалга оширилаётгани билан боғлиқ.

Биргина кейинги уч йил ичида мамлакатда қарийб 1,1 минг километр темир йўллари электрлаштирилди, 2019 йил охирига қадар эса электрлаштириш даражасини 51%га етказиш кўзда тутилган.

"Ўзбекистон яқин вақт ичида бир нечта электр темир йўл участкаларини ишга туширишни режалаштирган. Ҳаракатланиш самарадорлигини таъминлаш учун ҳар бир участкага камида иккитадан электровоз зарур бўлади, шу боис хитойлик ишлаб чиқарувчилар билан йирик партияда электровоз сотиб олиш бўйича келишув имзоланди. Ушбу электровозлар Япония ва Германиянинг етакчи компаниялари қурилмалари билан жиҳозланган", — деди манба.

Бундан ташқари, манбанинг айтишига кўра, Ипак йўли иқтисодий камари лойиҳасининг ривожланиши ва Хитойдан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга темир йўли қурилиши режалаштирилганлиги ҳам локомотивлар сонининг оширилишига туртки бўлган. Натижада 2020 йилга келиб мутахассисларнинг тахминича, компания йўловчи ва юк ташиш ҳажмини 1,2 бараварга оширади.

Янги поездларнинг келтирилиши юкларнинг тез ва ишончли етказилишини таъминлайди ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг харажатлари камайишида муҳим омил бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан