Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги бир шаҳар ва уч туман чегараларини ўзгартириш масаласи кўрилади
24.05.2017 09:47,  
6

27 май куни Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда 22 май куни Сенат кенгаши мажлисида қарор қабул қилинди.

Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан ошириш, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш Давлат дастурини изчиллик билан амалга оширишга қаратилган бир қатор қонунлар киритилади.

Мажлис кун тартибига Хива шаҳри ва Хоразм вилоятининг Хива тумани чегарасини ўзгартириш ва Хива, Шаҳрисабз шаҳарларини вилоят тасарруфидаги шаҳарлар тоифасига киритиш, Жиззах вилоятидаги Зомин ва Зарбдор туманлари чегараларини ўзгартириш ҳақидаги масалалар киритилган.

Ялпи мажлисда сенаторлар бир қатор халқаро келишувлар ва конвенцияларни ратификациялаш ҳақидаги қонунларни, жумладан Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик ҳақидаги келишувни ратификациялаш тўғрисида"ги қонунни кўриб чиқадилар. Мажлисда Сенат ваколатига тегишли бошқа бир қатор масалаларни кўриб чиқиш ҳам режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан