Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Афғонистонга ёрдам миқдорини 700 млн долларга оширмоқчи
24.05.2017 14:04,  
2357

АҚШ маъмурияти 2018 молиявий йилга (1 октябрдан бошланади) мудофаа вазирлиги бюджети лойиҳасини конгрессга тақдим этди. Унда Афғонистон хавфсизлик кучларига бериладиган ёрдам миқдорини ошириш ҳақида гап боради.

Чоп этилган ҳужжат лойиҳасида Афғонистон армияси ва полицияси (700 минг нафардан ортиқ) фондига  4,9 млрд доллар ажратиш кўзда тутиляпти. Жорий молиявий йилда бу сон 4,2 млрд долларни ташкил этганди.

Қўшимча маблағга армия замонавий авиатехника билан таъминланади. Жорий йилда ушбу дастурга 814 млн доллар ажратилганди.
Дастлаб АҚШ Афғонистон учун РФ вертолётларини сотиб олишга пул ажратган. Шунда АҚШ РФнинг айрим корхоналарига қаратилган санкцияларни бекор қилишига тўғри келганди.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2011 йилда “Толибон” ҳаракатига қарши ҳарбий кампания бошлаб Афғонистонга кирган. Мамлакатда Америкага мойил президент лавозимга келган. Ҳозир Афғонистонда АҚШнинг қарийб 10 минг ҳарбий хизматчиси бор. Улар маҳаллий хавфсизлик кучларига ёрдам кўрсатмоқда ва террорчиларга қарши амалиётлар ўтказмоқда. Шунга қарамасдан, АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Дэниел Коутснинг билдиришича, толиблар янги-янги ҳудудларни эгаллаб олмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан