Янги ташкил этилган "Ўзбекгидроэнерго" АЖга раҳбар тайинланди

24.05.2017 | Ўзбекистон | 2609

Абдуғани Сангинов Вазирлар Маҳкамасининг 19 майдаги қарори билан «Ўзбекгидроэнерго» компанияси бошқарув раиси лавозимига тайинланди, деб хабар қилди «Sof.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Абдуғаги Сангинов муқаддам Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзсувэнерго» бирлашмасига раҳбарлик қилган.

«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Президентининг 18 майдаги фармони билан «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти таркибига кирган гидроэлектрстанциялар, гидротехник ва гидроэнергетика билан боғлиқ бошқа бўлинмалар, шунингдек Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувэнерго» бирлашмаси базасида ташкил этилган эди. Янги тузилма республиканинг гидроэлектр салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари билан шуғулланади.