Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ахборот", "Таҳлилнома", "Пойтахт" ва "Давр" информацион дастурлари ёпилади
25.05.2017 13:32,  
39

"Ўзбекистон" телеканалининг "Ахборот" ва "Таҳлилнома", "Тошкент" телеканалининг "Пойтахт" ва "Ёшлар"нинг "Давр" информацион дастурлари ёпилади.

Хабарга кўра, барча ахборот-таҳлилий дастурлар "Диёр" канали ва "Тошкент" радиоканали негизида ташкил этилган "Ўзбекистон 24" телеканали орқали кун-у тун эфирга узатилади. Янги каналнинг очилиш санаси ҳозирча номаълум.

"Ахборот", "Пойтахт" ва "Давр" дастурлари намойиши "Ўзбекистон 24" телеканали фаолияти бошлангунига қадар давом этади.

Ўзбекистон президенти май ойи бошида Миллий телерадиокомпания таркибида "Ўзбекистон 24" ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. Телеканал хорижда ҳам мухбирлик пунктларига эга бўлади ҳамда мамлакат ва хорижда юз бераётган сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, маданият, фан ва спорт соҳасидаги муҳим воқеаларни тезкорлик билан ёритиб боради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан