Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда меҳнат дафтарчалари бекор қилинади
25.05.2017 13:38,  
14

Ўзбекистон президентининг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони имзоланди.

Унда айтилишига кўра, 2019 йил 1 январдан республикада "Электрон меҳнат дафтари" тизими жорий этилади.

Яъни, бир ярим йилдан сўнг биринчи марта ишга жойлашаётган фуқароларга меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилмайди. Унинг ўрнига барча керакли маълумотлар "электрон меҳнат дафтарча"га қайд этилади.

Фармонда айтилишига кўра, меҳнат қилаётган барча ходимларнинг меҳнат дафтарчаларидаги ёзувлар бирин-кетин электрон шаклга ўтказиб борилади. Хусусан, солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари (СТИР) ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи (ШЖБПҲ) рақамлари асосида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига пенсия бадалларни тўлаш муддатлари ҳақидаги маълумотлар "электрон меҳнат дафтари"га босқичма-босқич ўтказилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан