Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда янги музей ташкил этилади
25.05.2017 13:45,  
19

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Қарор матни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида келтирилган.  

Қарорга мувофиқ, Аҳолида сақланаётган қадимий ноёб қўлёзмалар, чет эл фондларидаги мавжуд асарлар нусхаларини айирбошлаш ёки олиш ҳисобидан Институтнинг қўлёзма ва ёзма манбалар фондини бойитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг турли ташкилотларида сақланаётган араб ёзувидаги қўлёзма асарлар, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларнинг сақланиш ва таъмирланиш ҳолатини мониторинг қилинади ва уларнинг электрон базаси яратилади.

Шарқшунослик институти фондини аҳолида сақланаётган ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатлар ҳисобига бойитиш бўйича экспертлар гуруҳи ва қўлёзма, тошбосма китоблар ҳамда тарихий ҳужжатларни баҳолаш ва сотиб олиш бўйича комиссия тузилади.

Институт фондида 26 минг жилддан ортиқ қўлёзма, 39 минг жилддан ортиқ тошбосма китоблар, 10 мингга яқин араб, форс, эски ўзбек ва бошқа шарқ тилларидаги тарихий ҳужжатлар сақланади. 2000 йилда институт фонди илмий-маданий объект сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан