Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Forbes дунёнинг энг ёш ва оила қурмаган миллиардерлари рўйхатини эълон қилди
25.05.2017 14:12,  
36

Aлександра Aндерсен

Aлександра Aндерсен Forbes рўйхатига отаси у ва синглисига “Ферд” сармоя компаниясининг 42 фоиз улушини берганидан сўнг киритилди. Ҳозир Aлександра 1.2 миллиард долларлик маблағнинг соҳибаси. “Ферд” компанияси Норвегиядаги фонд биржа бозорида фаол иштирок этади ва бир қатор компанияларни бошқаради.

Густав Магнер Витзе

Бу бўйдоқ йигит 1.6 миллиард долларлик капиталга эга. 2013 йилда Густавнинг дадаси ўғлига Salmar ASA компаниясининг 47 фоиз акциясини совға қилган.  Salmar ASA Норвегияда энг йирик лосос (қизил балиқ) маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиси саналади.

Жон Коллисон

Жон ўзининг 1.1 миллиард долларлик бойлигини ўз меҳнатининг орқасидан қўлга киритган кам сонли ёш бойваччалардан ҳисобланади. Коллисон электрон тўловлар билан фаолият юритадиган Stripe компаниясига асос солган.

Том Персон

Персон омадли инсон, у 2.1 миллиард долларлик капитал соҳиби. Томнинг бобоси Эрлинг Персон H&M компанияси асосчиси бўлиб, у ўз бойлигини неварасига мерос қилиб қолдирган.

Дрю Ҳюстон

Дрю Ҳюстон 2007 йилда  24 ёшлик пайтида  файллар алмашинуви хизмати бўлмиш Dropbox тизимини ўйлаб топган шахс. Ҳозирда Дрю Dropbox kомпанияси бош директори. Дрюга Dropbox ғоясини ўйлаб топишда синфдош дўсти Aраш Фирдавсий туртки берган.

Роберт Пера

Роберт ҳозирги вақтда симсиз ускуналар ишлаб чиқарувчи  Ubiquiti Networks компанияси раҳбари ва 3 миллиард доллар соҳиби ҳамдир. У бир вақтлар ўз фаолиятини Apple компаниясида бошлаган, аммо у ерда ишлари унчалик юришмаган.

Бобби Мерфи ва Эван Шпигел

Бобби Мерфи Snapchat мессенжери яратувчиси ҳисобланади. Ҳозирги кунда Бобби Мерфи ва унинг лойиҳа бўйича ҳамкори Эван Шпигел 4 миллиард доллар ишлаб топган.

Тревис Каланик

Тревис Каланик Uber такси хизмати компаниясининг бош директори ва таъсисчиси ҳисобланиб, унинг компанияси 58 мамлакатнинг 300 дан ортиқ шаҳарларида мижозларга хизмат кўрсатяпти. Тревис Убер компанияси орқасидан 6.3 миллиард долларни ишлаб топишга муваффақ бўлди.

Жек Дорси

Жек Дорси 1.3 миллиард долларлик маблағга эгалик қилади. У айни пайтда Твиттер ижтимоий тармоғи ва Square ҳисобчилик компаниясининг раҳбари саналади.  Бундай жиддий бизнес билан шуғулланадиган раҳбарнинг татуировкалар чизиб пул топиши энсани  қотиради.
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан