Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев касаначиликни янада ривожлантиришга доир қарорни имзолади
25.05.2017 14:51,  
31

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қарорда касаначиликни янада ривожлантириш ҳамда замонавий машина, асбоб-ускуналар, хом ашё ва материалларни харид қилиш учун молиявий ресурслар билан фойдаланишни кенгайтириш орқали оила бюджетлари даромадларини кўпайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида тижорат банклари томонидан бошланғич устав капитали 50 миллиард сўм бўлган «Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум» масъулияти чекланган жамиятини ташкил этилиши маъқулланган.

Консорциумга қарор иловасидаги рўйхатга мувофиқ замонавий машина, асбоб-ускуналар, хом ашё ва материалларни харид қилишга касаначи ва (ёки) касана маҳсулотларини ишлаб чиқаришга буюртма берувчи корхоналарга заёмлар ажратиш;

Қарор иловасида келтирилган касаначилик турлари бўйича уй шароитида маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш учун маркетингни амалга ошириш ва буюртмачиларни топиш вазифалари билан таркибий бўлинмалар ҳамда касаначи ва касана маҳсулотларини ишлаб чиқаришга буюртма берувчи ташкилотлар ўртасида ўзаро алоқалар ўрнатишни таъминлаш бўйича Тошкент шаҳрининг барча туманларида филиалларни ташкил этиш;

Касаначилар ва касана маҳсулотларини ишлаб чиқаришга буюртма берувчи ташкилотлар билан маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш борасидаги шартномаларни тузиш ҳуқуқлари берилди.

Консорциум барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилиб, бўшаётган маблағлар устав жамғармасини тўлдиришга йўналтирилади.

Қарорга мувофиқ, касаначиларга замонавий машина, асбоб-ускуналар, хом ашё ва материалларни харид қилиш учун заёмларни ажратиш сотиб олинаётган товарларни кафилликка олиш орқали амалга оширилади.

2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб касаначилар учун жисмоний шахсларга қўлланиладиган даромад солиғи қатъий 7,5 фоиз миқдорида белгиланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан