Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юнусободдаги хонадонларнинг биридан аёл кишининг жасади топилди
25.05.2017 14:55,  
6

19 май куни тахминан соат 17:00да, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларининг бирида аёл кишининг кўплаб санчилиб кесилган жароҳати билан мурдаси топилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда.

Шунингдек, хонадондан унга тегишли бўлган "SAMSUNG" русумли уяли алоқа телефон аппарати, тилла тақинчоқлари ва пуллари сақланган темир қути талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан (қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, ушбу жиноят Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган Али Аманкулов томонидан содир этилганлиги аниқланди. Ундан жиноий йўл билан қўлга киритилган 3 млн 600 минг сўм пул, 101 АҚШ доллари, "SAMSUNG" русумли уяли алоқа телефон аппарати, тилла тақинчоқлар ва эркаклар қўл соати олинган.

Ҳозирда Аманкуловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан