Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Туркия учта соҳа бўйича йирик келишувга эришди
25.05.2017 17:58,  
6

Бугун Тошкентда Туркия ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов ва Туркия Бош вазирининг ўринбосари Йилдирим Туғрул Туркеш ҳамда икки мамлакатнинг вазирлик, идоралар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда икки мамлакат ўрцидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва келажак истиқболлари муҳокама қилинди. Туризм, транспорт ташувларини ташкил қилиш, янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар муҳокамалар марказида бўлди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 4-йиғилиши баённомаси имзоланди. Шунингдек, Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ва Туркия маданият ва туризм вазири учрашувлари баённомаси, Ўзбекистон ҳукумат ва Туркия ҳукумати ўртасида даромад солиқларига нисбатан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома, Ўзбекистон ҳукумат ва Туркия ҳукумати ўртасида инвестициялар бўйича битим лойиҳаси имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан