Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эронда ракеталар ишлаб чиқарувчи учинчи ер ости заводи қурилди
25.05.2017 21:21,  
7

Эронда ракета қурол-яроғлари ишлаб чиқарувчи учинчи ер ости заводи қурилди. Бу ҳақда ислом инқилоби муҳофизлари корпуси ҳаво-космик кучлари қўмондони бригада генерали Амир Али Ҳожизода баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».

«Биз мудофаа қудратини режали ошириб бормоқдамиз. Охирги йилларда Эронда корпус кучи билан ракета ишлаб чиқарувчи учинчи ер ости заводи қурилди», — деди у Дизфул шаҳридаги чиқиши чоғида.

Шунингдек, Ҳожизоданинг хабар беришича, ислом инқилоби корпуси кучлари томонидан ишлаб чиқилаётган янги “ер-ер” туркумидаги баллистик ракета “Дизфул” деб номланади.

Дизфул шаҳри 1980–1988 йиллардаги Эрон-Ироқ урушида асосий жанговар ҳаракат майдонларидан бирига айланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан