Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туғрул Туркеш: Туркияликлар Ўзбекистонни ота юртимиз, деб эъзозлайди
26.05.2017 08:39,  
20

25 май, пайшанба куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича IV Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Рустам Азимов ва Туркия бош вазир ўринбосари Йилдирим Туғрул Туркеш раислиги остида ўтказилди.

ЎзА мухбири Туркия бош вазири ўринбосари Йилдирим Тўғрул Туркешнинг бу ҳақдаги фикрларини сўради

«Аввало, вақт ажратиб, бизни қабул қилгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирамиз.

Давлат раҳбарларининг ташаббуси билан мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги босқичга қадам қўйди. Кейинги етти ойда олий ва юқори даражада беш марта учрашув бўлиб ўтди. Ишчи гуруҳлар доимий ва фаол иш олиб бормоқда.

Иқтисодий, инвестициявий алоқалар изчил ривожланмоқда. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Туркия ҳукуматлараро комиссияси мажлиси жуда самарали бўлди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, бунинг учун ишбилармон доираларга кенг қулайлик ва имтиёзлар яратиш бўйича биргаликда иш олиб бормоқдамиз. Бунинг учун икки томонда ҳам хоҳиш, ўзаро манфаатдорлик мавжуд.

Туризм соҳаси ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларидан. Туркияликлар Ўзбекистонни ота юртимиз, деб эъзозлайди. Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа алломаларни яхши билади. Шу боис Ўзбекистонни келиб кўришга, тарихий қадамжоларни зиёрат қилишга орзуманд. Бу соҳада ҳам янги қулайликлар яратилиши сайёҳлар алмашинуви кўпайишига хизмат қилади.

Тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтирмоқдамиз. Савдо-иқтисодий алоқаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда Туркиянинг Зироат банки филиалини очишни режалаштирмоқдамиз.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан