Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқот: аспирин саратондан халос бўлишга ёрдам бериши мумкин
26.05.2017 08:57,  
15

Кардифф университети тадқиқотчилари саратонга қарши одатий муолажалар давомида аспиринни камроқ дозаларда қабул қилиш 20 фоиз беморларда яшаб кетиш имкониятини ошириши ва саратоннинг бошқа жойларга ҳам тарқалишининг олдини олишда ёрдам беришини таъкидламоқда. Бу ҳақда EurekAlert маълум қилади.

Олимларнинг сўзларига қараганда, аспириннинг камроқ дозаси саратоннинг бир нечта тури ўсишини секинлаштиришда ижобий натижа бериши юзасидан тобора кўпроқ далиллар пайдо бўлмоқда.

Олимлар колоректал рак, сут бези раки ва простата бўйича элликка яқин тадқиқотни ўрганиб чиқди. Аниқланишича, даво муолажасининг бошқа турлари билан биргаликда аспирин қабул қилиш ўлим ҳолатини 15—20 фоизга пасайтирган, шунингдек, ёмон сифатли ўсманинг тарқалиб кетиш хавфини камайтиришга хизмат қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан