Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев: Коллеж битирувчиларининг биронтаси ҳам бўш қолмаслиги, уларнинг ишга жойлашишини қатъий назоратга олиш зарур
26.05.2017 16:19,  
3

Шайхонтоҳур туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш асносида Шавкат Мирзиёев «Тошкент иссиқлик маркази» акциядорлик жамиятининг 3-иссиқлик марказида бўлди. Мазкур иссиқлик маркази 1970 йилларда қурилган бўлиб, тумандаги 937 объектга иссиқлик қуввати етказиб беради. 

Бугунги кунда қозонхона ускуналари ва тармоқлар техник ва маънавий эскиргани, марказий қозонхоналар истеъмолчилардан узоқ масофада жойлашганлиги сабабли иссиқлик етказиб беришда айрим муаммолар юзага келмоқда. Тошкент шаҳрини тўлиқ энергиятежамкор локал қозонхоналарга ўтказишимиз зарур, деди Президент. 

Шу ерда Шайхонтоҳур туманида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. 

Тижорат банклари аҳолига банк хизматлари кўрсатиш билан бирга, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, даромадини ошириш, иш билан таъминлашда ҳам самарали ишлар олиб бормоқда. 

ўтказилган лойиҳаларда ана шундай масалалар ўз ифодасини топган. Тижорат банклари томонидан аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар келтирилди. Лойиҳаларда яратиладиган иш ўринларига қараб кредитнинг йиллик ставка фоизи пасайиб боради. Битта иш ўрни яратган тадбиркор учун 9 фоиз, иккита иш жойи яратганлик учун 8 фоиз, бешта ва ундан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорнинг кредит ставкаси 6 фоиз қилиб белгиланади.

Жорий ўқув йилида тумандаги 9 касб-ҳунар коллежини 4,5 мингдан кўпроқ ўқувчи тамомлайди. Уларнинг аксарияти билан тўрт томонлама шартнома тузилган, битирувчилар иқтисодиёт комплексига кирувчи ташкилотларда амалиёт ўтамоқда. 

Президентга тумандаги коллежларда ўқувчилар қайси соҳаларда ўқишни тамомлаётгани, кредит олиб ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбари битирувчиларнинг биронтаси ҳам бўш қолмаслиги, уларнинг ишга жойлашишини қатъий назоратга олиш зарурлигини таъкидлади. 

Туманда 2017 йилда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун киритиладиган инвестициялар ҳақида ҳам маълумот берилди. 

Кимё ва нефть-кимё, қурилиш материаллари, мебель ва қоғоз, озиқ-овқат, тўқимачилик, фармацевтика, чарм-пойабзал, қандолатчилик, электротехника соҳаларидаги лойиҳаларга ажратиладиган кредитлар миқдори, янги корхоналарда яратиладиган иш ўринлари ҳақида батафсил ахборот берилди. 

Давлат раҳбари лойиҳаларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, уларнинг ҳар бирини ўз вақтида ишга тушириш кераклигини алоҳида таъкидлади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан